АсосийJamiyat

Хорижда ўқиб келганлар диққатига! Энди ҳаммаси осонлашди!

'Хорижда ўқиб келганлар диққатига! Энди ҳаммаси осонлашди! 'ning rasmi

Хориждаги олий таълим муассассини тамомлаб келдингизми? Унда, Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгаришларга эътибор қилинг.

Унга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари рўйхатидан таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши кераклиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Яъни, илгари хорижда олинган диплом Ўзбекистонда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши керак эди.

Эндиликда худди шу талаб бекор бўлди ва бемалол исталган таълим шаклида олинган хорижий дипломлар ҳам Ўзбекистонда тан олиниши мумкин.

Масалан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда масофавий таълим тури назарда тутилмаган. Лекин таълимнинг бу шакли чет давлатларда анчадан буён қўллаб келинади.

Шу сабабли, мазкур ўзгартириш киритулгунга қадар хорижда масофавий шаклда таълим олганларнинг дипломи нострификация қилиш имкони йўқ эди.

    Бошқа янгиликлар