АсосийJamiyat

Сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда

'Сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан навбатдаги малака ошириш сайёр ўқув йиғинлари Тошкент вилояти ИИБ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари ИИВ Тошкент 2-сон академик лицейидаги филиалда ўтказилмоқда.

Мазкур малака ошириш сайёр ўқув йиғинларида пойтахт вилояти туман-шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма, ички ишлар бўлим раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этмоқда. Шу билан бирга, кадрлар захирасига олинган ходимлар билан ўқув курслари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3919-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, вазирликнинг мустақил таълим муассасаси ҳисобланади.

Малака ошириш институти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликнинг меъёрий ҳужжатлари асосида олиб боради.

Ўқув жараёни “Модуль тизими”га асосланган бўлиб, инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда ташкил этилмоқда.

Ўқув жараёни вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида олиб бормоқда.

Малака ошириш ўқув дастурлари хизмат фаолияти бўйича касбий тайёргарлик, хизмат фаолияти бўйича ҳуқуқий тайёргарлик, хизмат фаолиятидаги ислоҳот, янгилик ва илғор тажрибалар ва ахборот-коммуникация технологияларидан хизмат фаолиятида фойдаланиш блокларидан иборат.

Малака ошириш институтида офицер ходимларнинг малакасини ошириш мутахассислик йўналишлари ва лавозимларини инобатга олган ҳолда тегишли кафедралар томонидан ташкил этилади.

Малака ошириш институти ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув-услубий жараёнини мувофиқлаштириб боради.

Жойларда ўқув йиғинларини ўтказиш мақсадида, вазирликнинг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари) ташкил этилди.


    Бошқа янгиликлар