АсосийJamiyat

​Россияда талабалар ташаббуси билан Ўзбекистон кунлари ташкил этилди

'​Россияда талабалар ташаббуси билан Ўзбекистон кунлари ташкил этилди'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташаббуси билан Россиянинг Нижний Новгород давлат лингвистика университетига академ мобиллик дастури бўйича 10 нафар талаба ҳамда 3 нафар профессор-ўқитувчи юборилган эди.

Куни кеча улар томонидан Нижний Новгородда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Наврўз байрами ўтказилди.

Талабалар томонидан ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ва миллий таомларга бой байрамона ўзбек дастурхони ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.


    Бошқа янгиликлар