1

Сервер Жепаров: Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ёш футболчиси - Жамшид Искандеров

СПОРТ 20.11.2014, 08:53
Сервер Жепаров: Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ёш футболчиси - Жамшид Искандеров

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Footballchannel.asia нашри билан суҳбатда бўлди ва ўзбек футболи ҳақида сўзлаб берди.

Нашр Сервер Жепаров футболдаги фаолиятини 17 ёшида "Навбаҳор" жамоасида бошлаганини таъкидлайди.
"Ҳа, айнан шу жамоада фаолиятимни бошлаганман" - тасдиқлайди Жепаров. "20 ёшга тўлганимда "Пахтакор" билан шартнома имзоладим. Бу жамоа сафида фантастик 5 йилни ўтказдим. Сўнгра "Бунёдкор"га ўтдим ва унинг сафида Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлдим".
Шу билан бирга Сервер Жепаров Ўзбекистондаги футбол ривожига ҳам урғу беради.
"Футбол Ўзбекистонда оммавий спорт тури ва инфраструктура шиддат билан ривожланмоқда. Кўплаб янги стадионлар қуриляпти ёки эскилари реконструкция қилинмоқда. Масалан "Бунёдкор" ҳозирда мутлақо янги ва замонавий стадионда ўйнаяпти. Бу стадионда ёшлар учун ҳам ҳамма шароит бор", - дейди Жепаров.
Сервер Жепаровдан Ўзбекистоннинг энг яхши ёш иқтидорли футболчиси ҳақида сўрашганда, у Жамшид Искандеровни эътироф этди. Ўз навбатида Footballchannel.asia нашри Искандеровнинг 2013 йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида намойиш этган ўйинига алоҳида урғу беради.
"Кичик жуссали бу плеймейкер 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин намойиш қила олганди. Бу футболчи яқинда бўладиган Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга", - дейилади Footballchannel.asia нашри келтирган мулоҳазада.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1