1

Ногиронлар ўртасида ЖЧга қуръа ташланди

СПОРТ 20.11.2014, 08:56
Ногиронлар ўртасида ЖЧга қуръа ташланди

Шу йилнинг 30 ноябрь - 8 декабрь кунлари Мексикада ногирон-футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

ЖЧга қуръа ташланди. Унга кўра, 23та терма жамоа 6та гуруҳга бўлинди. Уч карра жаҳон чемпиони — Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Бразилия, Ирландия ва Украина терма жамоалари билан биргаликда мусобақани бошлайдиган бўлди.

Ногирон футболчилар ўртасида ЖЧ. Қуръа натижалари:
"А" гуруҳи: Ўзбекистон, Бразилия, Ирландия, Украина
"В" гуруҳи: Мексика, Польша, Грузия, Италия
"С" гуруҳи: Россия, Гаити, Германия, Кения
"D" гуруҳи: Аргентина, Франция, Колумбия, Сальвадор
"Е" гуруҳи: Туркия, АҚШ, Япония, Эрон
"F" гуруҳи: Англия, Гана, Ангола

Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1