Тимсолни яратган дизайнерлар уни одамларни бирлаштиришга қодир, деган ғояни илгари суришмоқда. Унга қандай ном берилиши эса ҳозирча эълон қилинмаяпти, деб хабар беради "КП" нашри.
Stadion.uz ёзишича, 26 ноябргача ушбу тимсолга ном танлаш бўйича танлов ўтказилади. 30 ноябрь куни эса тимсолнинг Твиттерда расмий аккаунти очилади.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Францияда бўлиб ўтади. Европа чемпонатида илк марта 24 жамоа иштирок этади.