АсосийJamiyat

Ҳиндистонда Ўзбекистон туризми элчисининг «Фарғона жозибаси» либослар коллекцияси намойиш этилди

'Ҳиндистонда Ўзбекистон туризми элчисининг «Фарғона жозибаси» либослар коллекцияси намойиш этилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Деҳли шаҳрида “The Delhi Times Fashion Week-2019” модалар ҳафталиги бўлиб ўтди. Либослар тақдимотида ҳиндистонлик маданият арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, атоқли моделлар ва киноюлдузлар иштирок этди. Бу ҳақда Туризни ривожлантириш қўмитаси расмий сайтида қайд этилган.

Ҳафталикда олдин хабар берганимиз, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси, машҳур ҳинд дизайнери Риту Бери ўзининг «Фарғона жозибаси» деб номланган махсус Ўзбекистонга бағишланган коллекциясини намойиш қилди.

Риту Бери мазкур тадбир учун Ўзбекистондан келтирилган хонатлас, адрас ва бошқа анъанавий газламалардан фойдаланган ҳолда эксклюзив либослар тўпламини тақдим этди. Намойиш тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

«Мазкур эксклюзив тақдимотга ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўрдик. Тақдим этилган либосларида ўзбек ва ҳинд миллий анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий дўстона алоқалар, маданий яқинликни акс эттиришга ҳаракат қилдик», - дейди дизайнер.

«Ўзбек миллий газламаларининг ёрқин жиҳатларни ўзида акс эттирган бугунги тақдимот иштирокчиларда чуқур таассурот қолдирди. Бугун Ўзбекистоннинг улкан ва серрқирра маданий салоҳиятини ўзим учун кашф қилдим», - дея таассуротлари билан ўртоқлашди машҳур ҳинд актрисаси Дивя Хосла Кумар.

Бу каби тадбирлар Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини кенг тарғиб этиш, мамлакатлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, юртимизга ҳиндистонлик сайёҳлар оқимини кўпайишига ҳам хизмат қилади.


    Бошқа янгиликлар