Аёл ўзига учиб келаётган болтадан аранг қутулиб қолди, деб хабар қилди Inside Edition ахборот портали.
Американинг Аризона штатида аёлга ўзи отган болта қайта учиб келди, аммо у охирги онларда эгилиб, бир ўлимдан қолди.
Эйнсли Рей (Ainsley Rae) болтани нишонга отади. Аммо мўлжал хато кетиб, болта сапчиб, Рейнинг ўзи томон учади. Рей вақтида эгилишга улгуради.






