1

2017 йилга қадар Жиззах шаҳрида янги телеканаллар сони 48 тага етади

ЖАМИЯТ 21.11.2014, 12:34
2017 йилга қадар Жиззах шаҳрида янги телеканаллар сони 48 тага етади

Айни пайтда вилоят аҳолисининг 70 фоизи рақамли телевидение дастурлари билан қамраб олинган ҳамда республика телевидениесининг 12 каналини кўрмоқда.

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги маълум қилишича, “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг Жиззах филиали томонидан вилоятда рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш мақсадида “Қўйтош” радио телевизон станциясига Япониянинг JBIC банкининг имтиёзли кредити эвазига 2013 йил ноябрь ойидан бошлаб рақамли телеузатгичлар ўрнатилиб, тест режимида ишлашни бошлаган.

Вилоят шаҳар ва туманларидаги “Ягона ойна” марказларида аҳолига сервис хизмати ва абонентларга IP-TV интерактив хизматини кўрсатиш жорий этилган. Имконияти кенглиги боис IP-TV интерактив хизматига уланиш кўрсатгичи ўтган йилга нисбатан 2 баробар ошди. IP-TV интерактив хизматида 62 телеканал мавжуд бўлиб, унда 3 кунлик архивни ортга қайтарган ҳолда кўриш имконияти мавжуд.

Жиззах шаҳар Заргарлик маҳалласидаги 15 дан ортиқ кўп қаватли уйларга оптик толали кабель ётқизилиб, юқори тезликдаги интернет ҳамда IP-TV интерактив хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди.

Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредити эвазига 2013-2017 йилларда Жиззах шаҳри ва “Қўйтош” радио телевизон узатиш марказига янги телеузатгичлар ўрнатилиши режалаштирилган. Янги телеузатгичлар ўрнатилиши билан Жиззах шаҳрида телеканаллар сони 48, туманларда 24 тага етади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1