3 ёшли болакай iPadни ярим асрга блоклаб қўйди, дея хабар қилди Lenta.ru нашри.
New Yorker журналисти Эван Оснос (Evan Osnos) кутилмаганда ўзининг Apple iPad планшети 48 йилга блокланиб қолганини билиб қолди. Бу журналист планшетини 3 яшар ўғлига қолдирганидан сўнг содир бўлган.
Маълум бўлишича, планшет 25 536 442 дақиқадан сўнг очиладиган бўлибди.
Твиттердаги обуначилардан бири журналистга 48 йил кутиб, планшетни ўғлининг 52 ёшига совға қилишни маслаҳат берди.






