Хитойда докторлар бир беморнинг елкасидаги 14, 9 килограммли аномал ўсимтани олиб ташлашди, дея хабар берди Daily Mail нашри.
68 ёшли Тан жанобларининг елкасидаги ўсимта 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида узунасига 85 сантиметр, энига 65 сантиметрга етди. Врачлар узоқ вақт давомида Таннинг елкасидаги ушбу ўсимтани олиб ташлашдан бош тортиб келишган, негаки ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш беморнинг ўпка, умуртқа поғонаси ва бир неча артерия томирларига салбий таъсир этиши мумкин эди.
Алалоқибат, касалхонага тушган Тан жанобларини шифокорлар бир неча ой давомида текширишди ва имкон туғилган маҳал операцияни амалга оширишди. Хайриятки, бемор операциядан соғ-саломат чиқди.






