1

Божхоначилар 2 миллиард сўмлик “мато” операциясини чиппакка чиқаришди

ЖИНОЯТ 19.04.2019, 18:00
Божхоначилар 2 миллиард сўмлик “мато” операциясини  чиппакка чиқаришди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини ўзгартирилиши билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

Тадбир давомида, пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган 19 633 килограмм бўлган матолар белгиланган тартибда текширилиб, маҳсулотдан олинган намуналар экспертизадан ўтказилди.

Натижада, контейнерларда ҳужжатда кўрсатилган матолар ўрнига “жалюзи учун синел мато” ва “жалюзи учун бирламчи тўқилган мато” товарлари борлиги аниқланди. Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш орқали қонунбузар божхона тўловларидан салкам 2 миллиард сўмни тўлашдан қочмоқчи бўлган экан.

Аммо унинг найранги иш бермади. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1