Коинот иштиёқманди америкалик Стив Мартин Марс суратларидан бирида пингвинларни пайқаганини маълум этди, дея хабар бермоқда Mirror нашри.
Стив аслида ҳам НАСА томонидан суратга туширилган Марснинг суратларини томоша қилишни яхши кўради.
Мартиннинг айтишича, у анчадан бери Марсда ўзга сайёраликлар изини топишга уринмоқда.
У Марсда пингвинга ўхшаш тирик жонзот фигураси туширилган суратни интернет тармоғига жойлаштирган.
Стив Мартин космик агентликдан ушбу суратни синчиклаб ўрганишни сўради.