Олимлар асфальтга бактерияларни қўшишди, деб хабар қилмоқда Лайф нашри.
Биологларнинг фикрича, шу тарзда асфальт йўллардаги чуқурликлар, ўйиқлар ва ўнқир-чўнқирлардан халос бўлиш мумкин экан.
Дрексель университети олимларининг аниқлашича, асфальтга Sporosarcina pasteurii бактерияларининг қўшилиши асфальт-бетон қоришмани янада мустаҳкам қилар экан. Ушбу “жонли бетон” қум ва бошқа қаттиқ жисмларни бир-бирига қаттиқ елимлаш хусусияти борлиги айтилмоқда.