АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларга янги хизмат уйлари топширилди

'Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларга янги хизмат уйлари топширилди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган “Нуристон” қўрғонида ҳарбий хизматчилар учун 48 хонадондан иборат 2 та кўп қаватли хизмат уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Нишон тумани ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Ҳарбийларга янги хизмат хонадонларининг калити тантанали топширилди.

Тадбирда ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари сўзга чиқиб, янги турар-жой биноларига кўчиб ўтаётган ҳарбий хизматчиларни қутлади.

Замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам, 2 ва 3 хонадондан иборт. Уларда яшаш учун қулайликлар яратилган. Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар замонавий жиҳозланган.

    Бошқа янгиликлар