1

Тошкентда Динамо (Тбилиси) делегацияси тантанали кутиб олинди

СПОРТ 22.11.2014, 12:27
Тошкентда Динамо (Тбилиси) делегацияси тантанали кутиб олинди

Динамо (Тбилиси) жамоасининг 1964 йилда собиқ СССР чемпионлиги эришгани муносабати билан ўтказиладиган тадбирда қатнашиш учун Грузия делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.

Ўзбекистон пойтахтида Грузия делегацияси учун тантанали қабул маросими ўтказилди. Делегацияни Грузия спорт ва ёшлар ишлари вазири Леван Кипиани (2001 йилда авоҳалокатда оламдан ўтган машҳур футболчи Давид Кипианининг ўғли) бошқармоқда.

Делегация таркибида 1964 йилги "Динамо" футолчилари Илья Датунашвили ва Владимир Баркая, собиқ "динамочилар" Александр Чевадзе, Владимир Гуцаев, Отари Габелия ва яна 13та собиқ футболчилар ҳамда журналистлар бор

Тошкент аэропортида Тбилисидан махсус рейс билан келган меҳмонларни Ўзек футболи фахрийлари, "Пахтакор" вакиллари, журналистлар ва меҳмонларга гул ва сувенир топширган ўнлаб футолчи болалар кутиб олди.

"Ўзбекистон ва Грузия маданият ва спорт соҳасида ҳамкорлик анъаналарига эга, бу анъаналарни сақлаш ва ривожлантириш керак", - дейди Леван Кипиани.

Грузия делегацияси шана куни 1979 йилда авиаҳалокатда оламдан ўтган "Пахтакор" аъзолари дафн этилган қабристонни зиёрат қиладилар.

Шу куннинг ўзида "Пахтакор" стадионида икки клуб фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 1964 йилги тарихий ўйинга бағишланади - 50 йил аввал тбилисиликлар Москванинг "Торпедо" клубини қўшимча ўйинда 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат чемпиони бўлган эдилар.

17-19 ноябрь кунлари тантаналар Тбилисида бошланган - юбилейга атаб кўргазмалар, кечалар, китоб ва фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисми Тошкентда давом этмоқда.

Манба: football.kulichki.net

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1