АсосийJamiyat

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” очилди

'Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” очилди'ning rasmi

Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра 2019 йил 20 апрел куни соат 05:09 да Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” автомобиль йўлининг 181 километрида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси иштирокида йўл транспорт ходисаси содир бўлган. Олинган маълумотга кўра автобус салонида 47 нафар йўловчи бўлиб улар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 11 нафар одам вафот этган, шундан 8 нафари воқеа жойида, 3 нафари эса шифохонада вафот этишган. Вафот этганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар идоралари ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Абдухолиқов У. 1993 й.т.

Калмуратов А. 1988 й.т.

Эрмекбаева Д. 1972 й.т.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Олжабаев А. 1994 й.т.

Хаитбаев О. 1985 й.т.

Абдусатиров З. 1999 й.т.

Жуманиязов М. 1996 й.т.

Ахметова Р. 1994 й.т.

Матывжанов О. 1985 й.т.

Сейтмурат Д. 1987 й.т.

Ҳайдаров С. 1994 й.т.

Илясов М. 1974 й.т.

Исмиддинов А. 1997 й.т.

Мамбетов Н 1971 г. р

Жапаров Ш. 1984 й.т.

Мукумжонов С. 1999 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 78) 147-10-50.

Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг “Тезкор рақамлари” +77262999054

    Бошқа янгиликлар