Шри-Ланканинг пойтахти Коломбо ва мамлакатнинг бошқа қисмларида жойлашган черков ҳамда меҳмонхоналарда бир қатор портлашлар содир бўлди, деб хабар қилди РИА новости нашри.
Портлаш оқибатида 160 га яқин одам ҳалок бўлган, 280 нафардан ортиқ киши яраланган. Мамлакатда соат 18:00 дан тонгги 06:00 га қадар комендантлик соати жорий этилди.