1

Жароҳатланган Одил Аҳмедовнинг ўйинга икки ҳафтада қайтиши кутилмоқда

СПОРТ 24.11.2014, 08:36
Жароҳатланган Одил Аҳмедовнинг ўйинга икки ҳафтада қайтиши кутилмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

Хабар қилинишича, Одил Аҳмедовнинг оёқ мушаклари бироз зўриққан. Футболчининг сафга қайтиши учун икки ҳафта етарли бўлиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи «Краснодар» — «ЦСКА» учрашувининг 20-дақиқасида жароҳат олиб сафдан чиққан эди. «Краснодар» бош мураббийи Олег Кононов ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Одил Аҳмедовнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Аммо ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг ярим ҳимоячининг жароҳати жиддий эмаслиги аниқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1