“Huawei” компанияси ўзининг жорий йилнинг биринчи чорагидаги даромадини эълон қилди, дея хабар берди Gazeta.ru нашри.
Унга кўра, 2019 йилнинг биринчи уч ойлигидаги соф фойдаси йиллик миқёсда 8 фоизга ўсган. Бу эса 26 миллиард 800 миллион доллар дегани. Компаниянинг ҳисоботида таъкидланишича, АҚШ ҳукуматининг босими ҳамда Вашингтон томонидан ривожланаётган давлатларда “Huawei”дан фойдаланишни тўхтатишга бўлаётган уринишларга қарамай савдо ўсган.






