Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда экспорт салоҳиятини ошириш бугунги замоннинг асосий талабига айланмоқда.
Шу боис, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини экспорт қилиш учун янги бозорларни излаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш ишлари изчил давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Бошқарув раиси М.Каримов Тожикистон Республикасининг "Наусельмаш" ЁАЖ корхона Бошқарув раиси Мухитдинов Гафорхон Набиевични қабул қилдилар, учрашувда корхоналар ўртасида ҳамкорлик, дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари мухокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар дастлаб 100 дона чопиқ трактори, 100 дона трактор тиркамаси ва 10 дона пахта териш машиналарини Тожикистон Республикасига «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналарининг қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришга келишиб олдилар.






