АсосийJamiyat

Осиё—Океания чемпионати ғолиблари тантанали равишда кутиб олинди

'Осиё—Океания чемпионати ғолиблари тантанали равишда кутиб олинди'ning rasmi

Кеча, 24 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида дзюдо бўйича Осиё—Океания чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон дзюдо федерацияси,Мудофаа вазирлиги спорт клуби, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 20—23 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган чемпионатда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳам қатнашиб, миллий терма жамоа ҳисобига медаллар шодасини қўшиб қўйган.

Аёллар ўртасида кечган беллашувларда Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Гулноза Матниёзова (-70 кг) ҳамда Шарофиддин Болтабойев (-81 кг) кумуш медал соҳибига айланди. Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) бронза медаллари билан юртимизга қайтди.

Ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинган спортчилар жаҳон ареналарида қўлга киритган ғалаба ва совринлари билан муборакбод этилди.

    Бошқа янгиликлар