АсосийJamiyat

Учта сиёсий партия вилоятда бирлашди

'Учта сиёсий партия вилоятда бирлашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Андижон шаҳар марказидаги “Жомеъ” меъморий мажмуасида “Буюкларга бешик бўлган Андижоним” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда таниқли олимлар ва ижодкорлар депутатлар, партия ёшлар қанотининг фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилишида сўз олган “Миллий тикланиш” демократик партиясивилоят кенгаши раиси Ҳамиджон Омонов Президентимиз бошчилигида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотларнинг моҳияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Бу ташаббус ёшлар орасида мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатни кенг тарғиб этиш баробарида истеъдодларни кашф этишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мусиқий дастур давомида Андижон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари миллий мусиқа асбобларида ижро этган дилтортар куйлар, Андижон иқтисодиёт коллежи ўқувчиларининг “Андижон полкаси”га ҳамоҳанг рақслари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

2c9f4448f215004213a97.jpg

Шунингдек, партиянинг фаол ёшлари томонидан миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган атлас, адрас либослар коллекцияларининг намойиши олқишларга сазовор бўлди. Тадбир давомида ўтказилган “Викторина” савол-жавобларида иштирокчиларнинг юртимиз тарихи, олиму фузалоларининг ижодий меросини қанчалик билиши борасидаги билимлари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Бир гуруҳ санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватан, унинг бугуни ва келажагини мадх этувчи қўшиқлар тадбирга янада ўзгача шукуҳ бағишлади.

Якунида фаол иштирокчилар ва викторина ғолиблари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ҳамда китоблар билан тақдирландилар.

Энг муҳими ушбу тадбир уч сиёсий партия – “Миллий тикланиш” демократик партияси, ЎзХДП ҳамда O'zLiDePнинг вилоятдаги кенгашлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар