1

Бразилияда 2016 йилги Олимпиада ва Паралимпиада талисманлари намойиш этилди

СПОРТ 24.11.2014, 15:56
Бразилияда 2016 йилги Олимпиада ва Паралимпиада талисманлари намойиш этилди

Бразилия фаунаси (ҳайвонот дунёси)ни ўзида мужассам қилган образ – кўриниши мушукни эслатувчи сариқ рангли жонзот Рио-де-Жанейрода бўладиган Олимпия ўйинларининг талисмани (рамзий тумори)га айланди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Паралимпия ўйинлари маскотини тайёрлашда эса мусобақа ташкилотчилари маҳаллий флора (ўсимлик дунёси)дан илҳом олишган – мусобақалар талисмани этиб кўриниши дарахтни ёдга соладиган кўк-яшил мавжудот танланган.

Энди бразилияликлар интернетда ташкил этиладиган сўровнома ёрдамида 2016 йилда бўлиб ўтадиган Ўйинларнинг рамзларига ном танлашлари керак бўлади.

Ҳозирча ном масаласида учта вариант бор, булар – Оба ва Эба, Тиба-Туки ва Эскиндим, шунингдек, Винисиус ва Том. Номлар қаторидаги сўнгги жуфтлик бразилиялик машҳур машшоқлар – Винисиус ди Морайс ва Том Жобим шарафига аталган.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1