Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, бу борада амалга оширилаётган ишлардан халқни бохабар қилиш мақдсадида ҳар бир туманда учтадан кам бўлмаган жойларда, шаҳарларнинг эса бешдан ортиқ ҳудудларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи ташқи рекламалар жойлаштирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.

Бу эса ўз навбатида барчамизни келгусида Ўзбекистоннинг янги туризм турлари бўйича бетакрор юртимиз бўйлаб саёҳат қилишимизга, ўзимиз учун Ўзбекистонни қайта кашф этишимизга хизмат қилишига ишонамиз.







