АсосийJamiyat

Германиянинг «Sonnenklar.TV» сайёҳлик телеканали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишни бошлади

'Германиянинг «Sonnenklar.TV» сайёҳлик телеканали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишни бошлади 'ning rasmi

Германия ҳамда Европа Иттифоқининг етакчи сайёҳлик каналларидан бири «Sonnenklar.TV» Ўзбекистонга саёҳатни тарғиб қилишни бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлатириш давлат қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Бу жараён 2019 йил охирига қадар немис ва бошқа Европа мамлакатлари томошабинларига кенг ва мақсадли ахборотни тақдим этишга мўлжалланган бўлиб, сайёҳлик имкониятлари, мамлакатнинг тарихий шаҳарлари ва жаҳонга машҳур туристик марказларига кенг ва мақсадли ахборот тақдим этишга мўлжалланган. «Sonnenklar.TV» телеканали ҳар ойда 40 миллиондан зийод уй хўжаликлари ҳамда 41 миллионга яқин онлайн аудиторияга эга.

Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон ҳақида эълон қилинган материал чиқишининг дастлабки соатларида 16 киши республикамизга сайёҳлик сафарлари учун тўловни амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, «Sonnenklar.TV» Германиянинг энг кучли тўртталигидан ўрин олган йирик тур операторларидан бири бўлган «FTI Group» сайёҳлик гуруҳига тегишлидир. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов раҳбарлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Геманиядаги элчихонаси кўмагида «ITB Berlin 2019» доирасида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон туристик салоҳиятини Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида кенг тарғиб этишга доир қатор келишувларни амалга оширилди. Бу саъй-ҳаракалар келгусида ўз самараларини бериши кутилмоқда.
Ўйлаймизки, Германия ҳамда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида йил якунига қадар Ўзбекистонга минглаб сайёҳларнинг ташриф буюришига эришилади.

    Бошқа янгиликлар