Филиппиндаги осмонўпар бино томидаги ҳовуздан тонналаб сув сочилди, деб хабар қилди Ren.tv нашри.
Бундай сув тошқинига мамлакатнинг марказий қисмида рўй берган зилзила сабаб бўлган. Зилзила осмонўпар бинони силкитади ва томдаги ҳовуз сувини шовиллаб тўкиб юборади.
Бунинг натижасида кўплаб уйлар вайронага айланди. Саккиз киши ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда.
Қутқарувчилар ҳамон вайроналар остида қолган жабрланувчиларни қидирмоқда.






