АсосийJamiyat

Туркия – ўзбек рассомлари нигоҳида

'Туркия – ўзбек рассомлари нигоҳида'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Туркия ўзбек рассомлари нигоҳида” номли кўргазма бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий санъат академияси, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, қардош мамлакатнинг Бурса ва Хатай вилоят ҳокимликлари ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирдаТуркияда ижодий сафарда бўлиб қайтган ўзбек рассомларининг ижод намуналари намойиш қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар узоқ ўтмишга эгалиги, ҳар икки халқнинг илдизлари бир экани, бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини қайд этди.

–Биз даставвал ўзбек рассомларининг Туркия Республикасига сафарини ташкил қилдик, - дейди Туркиянинг юртимиздагиэлчихонаси маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Жесим Челебий. – Ўзбек рассомлариБурса ва Хатай вилоятларида бир неча кун меҳмон бўлиб, ушбу ҳудудларнинг табиати, урф-одатлари, одамларининг яшаш тарзи билан яқиндан танишдилар ва ўзларини таъсирлантирган ҳолатларни тасвирладилар. Бугунги кўргазмада ана шу лаҳзалар акс этган сувратлар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.

Кўргазмада Собиржон Раҳметов, Рустам Худойберганов, Бахтиёр Маҳкамов, Зебинисо Шарипова, Хуршид Зиёхонов, Камолиддин Мирзаев, Фаррух Аҳмадалиев, Шаҳноз Абдуллаева, Камолиддин Абдуллаев сингари рассомлар ижодига мансуб тасвирий санъат асарлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

    Бошқа янгиликлар