Фарғона шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган ҳамюртларга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси ўтказилди.
Фарғона гарнизони ҳарбий хизматчилари ва вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ленталардастлаб “Ал-Фарғоний” номидаги истироҳат боғида ва шаҳар марказий деҳқон бозорида тарқатилди.
Ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган мусиқа садолари миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси”ни аҳолив акилларига улашди. Таъкидлаш керакки, мазкур акция бутун мамлакат бўйлаб кенг ўтказилиб келинмоқда.
“Шараф лентаси”ни аҳоли вакилларига улашиш Қўқон шаҳридаги кўнгилочар савдо маркази ҳамда 12-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам ўтказилди.
Бу каби тадбирлар пойтахтимизда ҳам кенг ўтказилмоқда. Кеча, 30 апрель куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг бир гуруҳ курсант-фаоллари Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги майдони ва Амир Темур хиёбонида “Шараф” рамзи бўлган ленталарни пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига улашди. Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ижро этган куй ва қўшиқлар эса йиғилганларда шукроналик туйғуларини уйғотди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати







