АсосийJamiyat

Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан халқаро форум бўлиб ўтади

'Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан халқаро форум бўлиб ўтади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 3 май куни медиа-макон вакиллари бир даврага жамланишади.

Май ойининг илк кунларида журналистлар учун ҳар йили ўтказиладиган форумларни ташкил этиш Ўзбекистонда яхши анъанага айланди. Жорий йилда медиа ходимларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида очиб беради.

Дастлаб бутун дунё учун долзарб бўлган “Глобал ўзгаришлар давридаги журналистика, ҳақиқат ва ёлғон хабарлар, профессионаллик ҳамда билимсизлик” мавзусидаги муҳокамада янги нуқтаи-назарлар ва фикрлар янграши кутилмоқда.

Сўнгра “Беш ташаббус ёшлар медиа олами нигоҳида» мавзусида Ёшлар медиа форум ўтказилади. Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий ва маънавий соҳадаги бешта муҳим ташаббуслари ёшларнинг мусиқа, тасвирий санъат, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёшларни жисмонан чиниқтириш, аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини ривожлантириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, мутолаа маданиятини оммавийлаштириш, шунингдек аёллар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча имкониятларни яратиш масалаларини ўз ичига олган. Ўзбек ОАВнинг янгиланиш ва янги вазифаларни амалга оширишдаги “ижтимоий двигатель” сифатидаги ролини баҳолаш мураккаб.

Форум анъанага кўра миллий таомлар танлови билан ўтади, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги миллий анъана ва урф-одатларини журналистларга намойиш этиш, шунингдек ЎзЭОАВМА аъзолари – ҳудудий телерадиостанциялар ходимларини турли номинацияларда энг яхшиларини аниқлаш орқали рағбатлантиришни мақсад қилган мазали ва ёрқин “Журналистлар баҳори - 2019” фестивали билан якунланади.

Халқаро форум иштирокчилари Ўзбекистонда бу йил 14-марта ўтказиладиган ҳар йилги “Олтин қалам” танловида ҳам иштирок этадилар.

    Бошқа янгиликлар