F8 конференциясида Марк Цукерберг Фейсбук ижтимоий тармоғининг янгича дизайнини намойиш этди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Хусусан, ижтимоий тармоқниг янги дизайнида урғу гуруҳларга қаратилади. Фойдаланувчиларга қидирув тизимининг янгича ҳолати ва персоналлаштирилган янгиланишлар жамланмаси тақдим этилади.
Янги дизайнда эскисидан фарқли ўлароқ, кўк рангдан воз кечилади.
Бу янгиланиш фолйланувчиларга қулайлик яратиш учун амалга оширилмоқда.






