АсосийJamiyat

Уруш фахрийси учрашувни полигонда давом эттиришни истади

'Уруш фахрийси учрашувни полигонда давом эттиришни истади'ning rasmi

Кеча, 2 май куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Василий Жучков билан учрашув ўтказди.

Дастлаб 96 ёшли уруш фахрийсининг уйига ташриф буюрилди.Уруш фахрийсининг талабига биноан ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг реал амалий машғулотларини кўриш истаги инобатга олиниб учрашув “Чирчиқ” полигонида давом этди. Василий Жучков у ерда ҳарбий хизматчилар томонидан бажарилаётган жанговар машғулотларни юқори баҳолади. Учрашувнинг яна бир қисми Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида давом этди.

Тадбир аввалида бугунги тинч ва осуда кунларнинг қадрига етишга ундовчи лавҳалар уруш даврининг суронли ва даҳшатли кунларини тасвирловчи видеоролик намойиш этилди. Учрашув давомида сўзга чиққан Василий Жучков Иккинчи жаҳон урушининг ўзбек халқи бошига келтирган кулфатлари,юртимиз истиқлолга эришгач уруш ва меҳнат фахрийларини қадрлаш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

Василий Жучков 1923 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 19 ёшида фронтга йўл олган Василий бобо Биринчи Белорусь фронтида маршал Константин Рокоссовский қўмондонлиги остида жанг қилган. 37-мотоўқчи дивизия билан Минск, Могилев, Брестни озод этишда қатнашган. Василий Жучковнинг 9-ротаси Берлинни қўлга киритишда иштирок этган. Уруш якунлангач, Жучков Фарғонага қайтган ва 2001 йилдан буён Чирчиқда истиқомат қилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар