1

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун 5-тур бошланади

СПОРТ 25.11.2014, 10:47
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун 5-тур бошланади

Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувларига старт берилади. Тўртта гуруҳда жамоалар ўзларининг навбатдаги рақибларига қарши майдонга чиқишади.
Жумладан, Москвада ЦСКА жамоаси "Рома" клубини қабул қилади. Агар армиячилар ғалаба қозонишса, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолишади.
"Барселона" сафарда АПОЭЛ меҳмони бўлади. Луис Энрике шогирдларига ҳам фақат ғалаба керак. Яхши имкониятларини сақлаб турган ПСЖ мухлислари қаршисида "Аякс"ни имтихондан ўтказади.

"Челси" бўлса, сафарда "Шальке" меҳмони бўлади.
Бугун футбол ишқибозлари суперўйин гувоҳига айланишади. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Бавария" клубини қабул қилади. Мана бу ўйин кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши турган гап.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1