Самара вилоятининг Ставрополь туманида баланд қумли қуюн кўтарилгани кузатилди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Ҳодиса Ягодное-Подстепки трассасида юз берган.
Олимлар буни қумли гирдоб, деб аташди. Бундай гирдоб булут кам бўлган ҳавода кузатилади. Ушбу табиат ҳодисасини икки дақиқача томоша қилиш мумкин. Кейин у кўздан ғойиб бўлади.






