АсосийDunyo

Озарбойжонлик ҳайдовчи қўлида рул ва қалам билан шаҳар манзарасини қоғозга туширади (Видео)

'Озарбойжонлик ҳайдовчи қўлида рул ва қалам билан шаҳар манзарасини қоғозга туширади (Видео) 'ning rasmi

Москвада озарбойжонлик рассом-таксичи ишлайди, деб хабар қилмоқда МИР 24 нашри.

Ҳайдовчи Элданиз Абдуллаевга навигаторнинг кераги йўқ. Негаки у Москва кўчаларини беш қўлдай билади. У Москвадаги диққатга сазовор жойларни бир неча маротабалаб аслидагидек қилиб, қоғозга туширган. Элданиз бу машғулотини катта тирбандлик пайти амалга оширади. Унинг суратларида шаҳар манзаралари, баъзида эса файласуфона чизгилар акс этади.

Рассом-таксичининг суратларини кўпинча мижозлар сотиб олишади. Демакки, оддий ҳайдовчи рул ва қалам ушлаган ҳолда бир ўқ билан икки қуённи уради.

Сўнгги бир йил ичида Элданиз 100 дан ортиқ пейзажларни чизган.

Бошқа янгиликлар