Ҳиндистоннинг Карнатака штатида тимсоҳ маҳаллий чўпонга ҳужум қилди, дея хабар қилди The Hindu нашри.
58 ёшли чўпон Басавалингаппа (Basavalingappa) Бҳима дарёсидан сув ичгиси келади. Чўпон энди сув ичаётган пайт дарёдан бирдан тимсоҳ чиқиб унга ташланади.
Рептилия бояқиш Басавалингаппанинг чап қўли ва ўнг оёғини тишлаб узиб олади ва у кўп қон йўқотиб жони узилади.
Марҳум Басавалингаппанинг қишлоқдошлари ҳукумат департаментидан ушбу ҳудудларда профилактика ишларини олиб боришни талаб қилишмоқда.






