Lens Culture Portrait Awards танлови йилнинг энг кучли фотопортретларини эълон қилди, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
Бу сафар ҳакамлар ҳайъати 20 мамлакатдан 39 та энг яхши фотосуратларни танлаб олган. Ушбу суратларда асосан долзарб муаммолар кўтарилганига, портрет санъатига инновацион ёндошувни ҳисобга олишди. Умуман, фотосуратларда кишиларнинг изтироблари, яшашга бўлган муҳаббатлари акс этган.