Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Хитой Халқ Қуролланган Милицияси ўртасида “Ҳамкорлик-
Ўқув машғулотлари 5 май куни Жиззах вилояти “Фориш” полигонида икки қўмондонлик вакиллари, Жиззах вилояти ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида старт олди.

– Ҳарбий-ўқув машғулотларининг давомийлиги тахминан икки ҳафта. Машғулотлар уч босқичда ўтказилади: 1-босқич – якка тартибдаги тайёргарлик, 2-босқич – гуруҳ таркибидаги ва 3-босқич – взводлар тайёргарлиги. Мазкур машғулотларнинг асосий вазифаси Хитой Халқ Қуролли Кучлари Милицияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир, – дейди бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Ганиев.
Бўлиб ўтаётган ўқув машғулотлари юрт ҳимоячиларининг юксак ҳарбий маҳоратга, мустаҳкам иродага, ўз Ватанига садоқатли посбон бўлиб, етишишларида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамкорликдаги ўқув-машғулотлар икки ҳафта мобайнида давом этади.










