Кучли сел оқими Доғистондаги қишлоқни оқизиб кетди, дея хабар қилмоқда Тvzvezda.ru нашри.
Сел Гумбетов туманидаги Қуйи Инхо қишлоғида содир бўлган.
Катта сел оқими тош ва лой билан кўчаларда автомобиллар, уй ҳайвонлари, қўйинг-ки, учраган объектни ювиб кетаверган.
Оқибатда 5 та автомобиль ва 30 бош қорамол Анд Койсу дарёсига тушиб кетган.
Қишлоқда тозалаш ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.