1

«Манчестер Сити» Агуэронинг учта голи эвазига «Бавария»ни мағлуб этди

СПОРТ 26.11.2014, 09:39
«Манчестер Сити» Агуэронинг учта голи эвазига «Бавария»ни мағлуб этди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Бавария» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда 3:2 ҳисобида манчестерликлар чиройли ғалабани қўлга киритишди.
Бу ғалаба Агуэронинг учта голи эвазига қўлга киритилди. Учрашувнинг 21-дақиқасида Бенатия қўполлик билан Агуэрони жарима майдонида чалиб йиқитди, ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтидан жабрланувчининг ўзи муваффақиятли фойдаланди, 1:0.
40-дақиқага келиб Хаби Алонсо қулай жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди, 1:1. Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Роберт Левандовски боши билан аниқ зарба йўллаб, амалдаги Германия чемпионларини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим сўнгги дақиқалари Англия клуби учун жуда омадли келди. Аввалига 85-дақиқада Агуэро дубл муаллифига айланди, 2:2. 90-дақиқада яна аргентиналик ҳужумчи Нойерни ранжитди ва ғалаба тўпини урди, 3:2.
ЕЧЛ, Гуруҳ босқичи
Манчестер Сити Англия – Бавария Германия 3:2 (1:2)
Голлар: 1:0 – 21, пенальти Агуэро, 1:1 – 40 Алонсо, 1:2 – 45 Левандовски, 2:2 – 85 Агуэро, 3:2 – 90 Агуэро.
Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1