1

Месси рекордларни янгилашда давом этмоқда

СПОРТ 26.11.2014, 09:49
Месси рекордларни янгилашда давом этмоқда

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур доирасида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига қарши меҳмонда тўп сурган “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионел Месси 87-дақиқада ўзининг хет-трикини нишонлади ва голлари сонини 74 тага етказиб олди.

Ушбу ўйинда Месси томонидан киритилган биринчи гол уни мусобақа тарихида энг кўп гол урганлар рўйхатида биринчиликка олиб чиққан эди. 38-дақиқада гол киритган Лионел Раул ва Криштиану Роналду рекордларини янгилади, 57-дақиқада эса ўз рекордини ҳам янгилашга эришди, дея маълум қилмоқда ТАСС.

Аммо чоршанба куни уни Криштиану Роналду қувиб кетиши мумкин. Чунки айнан шу куни “Реал” “Базел”га қарши майдонга тушади. Роналду ҳисобида ҳозирча 70 та гол бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1