“Валенсия” ва “Арсенал” ўртасидаги матчдан олдин ғалати ҳодиса содир бўлди, деб хабар қилмоқда 5-tv.ru нашри.
Футболчилар матчдан аввал чигилёзди машқларини бажаришаётган пайт журналист Моника Бенавент майдон четида тўғридан-тўғри эфирни олиб борар эди. Шу дам тўп учиб келиб, тўғри журналист аёлнинг бошига тегади. Бунинг оқибатида Моника бир зумга ҳушидан кетади. Лекин кейинроқ Моника томошабинларга ҳаммаси жойида эканини айтиб, ҳатто тўп билан суратга тушади.






