Японида 160 киши тоғ чанғиси курортидаги юккўтаргичида тутилиб қолишди, деб хабар қилди РИА Новости нашри.
Бунга этектр таъминотининг узилиб қолиши сабаб бўлган. Воқеа Ямагата префектурасининг курорт зонасида юз берган.
Дам олувчилар тепада осилиб қолаверишган. Аммо кейинроқ улар аста-секин пастга тушириб олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган.






