«Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақасининг республика босқичига катта тайёргарлик кўрилмоқда
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ хабарига кўра, мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умум жисмоний тайёргом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.
Мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра «100 метрга тўсиқлар оша югуриш», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» турлари бўйича ўтказилиб келинмоқда. Албатта ушбу босқичда ҳам ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланмоқдалар ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи босқичда, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма оладилар.