Мехико шаҳри конгресси 2020 йилдан бошлаб шаҳарда пластик идишлардан фойдаланишни таъқиқлади.
Худди шундай қарор шаҳардаги қаттиқ чиқиндилар бўйича ҳам чиқарилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб мегаполисда ичимлик найчалари ва пластик қошиқ ва ликопчалар ишлатилиши тақиқланади.
“Риа Новости” хабарига кўра, бундай таъқиқ пластик маҳсулотдан ясалган яна бир қатор идиш ва нарсаларга нисбатан ҳам тааллуқли бўлади.






