АсосийJamiyat

​Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради

'​Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради'ning rasmi

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олувчи 5 нафар талабага тўлов шартнома пуллари тўлаб берилгани ҳақида сертификатлар топширилди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур хайрли ишлар “Илмга кўмак” акцияси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу таълим даргоҳини моддий ва маънавий жиҳатдан бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талабаларга, шунингдек, мингта ҳадис ёдлаган талабаларга ҳам тўлов шартнома пуллари Фонд томонидан тўлиқ қопланади.


    Бошқа янгиликлар