1

Машҳур блогерлар Ген ва Ҳалилинтарлар оиласи яқин орада қандай ижодий иш тайёрламоқда?

ЖАМИЯТ 13.05.2019, 13:48
Машҳур блогерлар Ген ва Ҳалилинтарлар оиласи яқин орада қандай ижодий иш тайёрламоқда?

Аввал хабар берганимиздек, бундан сал аввал индонезиялик машҳур блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи Ген ва Халилинтар оиласининг Андижон вилоятига ижодий сафар билан ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Ижодий гуруҳнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши билан ижтимоий тармоқларда уларнинг мамлакатимиз туристик имкониятлари ҳақидаги “Зигги-Загга” қўшиғига ишланган клипи янада оммалашди. Бу ижодий маҳсулот юртдошларимиз томонидан ҳам илиқ кутиб олинмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган.



Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистоннинг энг сўлим, туристик имконияти юқори масканларидан бири Андижонга уюштирилган ижодий сафари давомида 11 нафар фарзандли оила бошлиғи - Ген ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, 3 кун давомида вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, жумладан, Қутайба ибн муслим зиёратгоҳи, Боғи Бобур дам олиш маскани ва бошқа жойларни тасвирга олиш жараёнида Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида улкан имкониятларга эга мамлакат эканлиги, туризм соҳаси янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. – Ҳар доим ушбу юртга ташриф буюрганимизда, унинг бетакрор обидалари, меҳмондўст халқи, табиати, қадриятлари, ноз-неъматлари бизни ўзига тортаверади, дейди Ген.

Машҳур блогерлар яқин орада ижтимоий тармоқларда айнан Андижоннинг бетакрор манзаралари ҳақида роликлар, бир-биридан қизиқарли суҳбатларни жойлаштиришади. Бу сафарги мавзу Ислом оламидаги муқаддас Рамазон ойи билан боғлиқ.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1