1

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур натижалари. Хет-трик навбати Манжукичга

СПОРТ 27.11.2014, 09:10
ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур натижалари. Хет-трик навбати Манжукичга

Европа чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 5-тур баҳсларига якун ясалди. Бугун бўлиб ўтган 8 учрашувнинг 1 тасида йирик ҳисоб қайд этилди - "Олимпиакос"ни қабул қилган "Атлетико" Гарсиянинг ҳисобни очиши ҳамда Манжукичнинг хет-трики ёрдамида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Швейцарияга сафар қилган "Реал" Криштиану Роналдунинг ягона голи эвазига уч очкога эга бўлди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Ливерпуль" "Лудогорец" майдонида ғалабани бой бериб, дуранг натижа кўрсатган ҳолда сўнгги турдаги "Базель"га қарши учрашувнинг аҳамияти ғоятда юқори бўлишига сабаб бўлди. Турнинг марказий ўйинларидан бирига Лондон мезбонлик қилди: Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Арсенал"га имкониятни бой берган ҳолда гуруҳ босқичида илк бор очко йўқотди. Биринчи турда "Андерлехт" билан дуранг қайд этиб, бир очко ишлаган "Галатасарой" бугун ушбу рақибга имкониятни бой берди, натижада турк клуби ҳисобида ҳамон бир очко мавжуд бўлиб турибди.
ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ, 5-тур
"А" ГУРУҲИ
Атлетико Испания – Олимпиакос Греция 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 9 Гарсия, 2:0 – 38 Манджукич, 3:0 – 62 Манджукич, 4:0 – 65 Манджукич.
Мальме Швеция – Ювентус Италия 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 49 Льоренте, 0:2 – 88 Тевес.
"В" ГУРУҲИ
Базель Швейцария – Реал Мадрид Испания 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Роналду.
Лудогорец Болгария – Ливерпуль Англия 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3 Абало, 1:1 – 8 Ламберт, 1:2 – 37 Хендерсон, 2:2 – 88 Терзиев.
"С" ГУРУҲИ
Зенит Россия – Бенфика Португалия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 79 Данни.
Байер Германия – Монако Монако 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 72 Окампос.
"D" ГУРУҲИ
Арсенал Англия – Боруссия Д Германия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 2 Саного, 2:0 – 57 Санчес.
Андерлехт Бельгия – Галатасарай Туркия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 44 Мбемба, 2:0 – 86 Мбемба.
Манба: www.stadion.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1