Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Registon”ўқув маркази томонидан ташкил этилган “Эсселар танлови” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Республика миқёсида ўтказилган танловда 13 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этди. Турли мавзуларда ўз ижод намуналарини ҳакамлар ҳукмига ҳавола этган 200 нафар ижодкор “Эсселар танлови”нинг ғолиб ва совриндори бўлди.












