Олдин хабар берилганидек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Баҳромович Қудратхўжаев 20-21 май кунлари Фарғона вилоятида сайёр қабулларни ўтказади.
Жумладан, жорий йилнинг 20 май куни Мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими биносида - Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара, Учкўприк, Бағдод, Бувайда ва Риштон туманлари ҳамда Қўқон шаҳар аҳолиси учун сайёр қабулларни ўтказиши белгиланган.
Бундан ташқари 21 май куни Бюронинг Фарғона туман бўлими биносида- Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Фарғона ва Сўх туманлари ҳамда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари аҳолиси учун сайёр қабуллар бўлиб ўтади.
Тадбир давомида, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.






